Бу қизиқ

Қандай ўсимлик ёғлари зарарли - парҳезшунос жавоби

Кунгабоқар ёғи бир неча маротаба қизитилганда ДНК ва бошқа ҳужайраларни зарарлантирувчи заҳарли бирикма - альдегид моддаси кўпаяди.
Sputnik
Мутахассислар хўлоасисига кўра, ўсимлик ёғлари саломатлик учун жиддий зарар етказиши мумкин. Бу ҳақида РИА Новости Al Jazeera нашрига асосан хабар бермоқда.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, энг зарарли ёғ кунгабоқар ёғи ҳисобланади. Парҳезшунос Жей Куиннинг таъкидлашича, унинг таркибида жуда кўп миқдорда омега-6 тўйинган ёғ кислоталари мавжуд. Уни кўп истеъмол қилиш организмда яллиғланиш пайдо бўлишига олиб келади.
Шунингдек, кунгабоқар ёғи бир неча маротаба қизитилганда альдегид моддаси кўпаяди. Бу модда ДНК ва бошқа ҳужайраларни зарарлантирувчи заҳарли бирикма ҳисобланади.
Маккажўхори ёғи таркибида ҳам яримтўйинган ёғ кислоталари бўлиб, бу яллиғлантиради ва жигарга зарар етказади.
Соя ёғини ҳам рациондан четлаштириш лозим. Чунки ёғни ишлаб чиқариш жараёни уни оксидланишга мойил қилади, бу эса ўз навбатида юрак-қон томир, қандли диабетнинг иккинчи тури ва метаболик синдром каби касалликлар пайдо бўлиши хавфини оширади.
Тўғри овқатланиш бўйича мутахассис Майкл Гаррико пальма ёғини буткул рациондан чиқаришни тавсия қилган. Унинг сўзларига кўра, пальма ёғи баланд ҳароратда қизитилганда саратон, юрак ва қон айланиши ҳамда диабет касалликларига олиб келишиш мумкин.
Кокос ёғи ҳам саломатликка салбий таъсир қилади. Унда ҳазм бўлиши қийин бўлган ёғ кислоталари бор. 2020 йилда олиб борилган тадқиқотда маълум бўлишича, кокос ёғи зарарли холестерин миқдорини кўпайтиради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, турли ёғлар аралашмасидан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. Парҳезшунослар саломатликка фойдали фойдали бўлиши учун юқорида номи келтирилган ёғларни зайтун ёғига алмаштиришни тавсия қилган.