“Пистирмадан зарба бериш учун”: АҚШ Украинани қандай қуроллантирмоқчи

АҚШ Украинага Switchblade номли дронларни етказиб беришни ният қилган, лекин бу ҳеч нарса ҳал қилмайди. Россия Қуролли кучларида бунга қарши самаракли воситалар бор.
Sputnik
Вашингтон Киевга Switchblade ("тиғ отувчи") дронларининг катта партиясини етказиб беришни режалаштирмоқда. Кичик ўлчамли учувчисиз қурилмалар осмондан туриб қўриқловчи қурол бўлиб тактик нуқтаи назардан самарали қурол ҳисобланади. Аммо Россия армиясининг бунга муносиб жавоб бера оладиган воситалари ҳам бор.
Рюкзакдаги дрон
АҚШ президенти Жо Байден март ойи ўрталарида Украинага қўшимча 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилган эди: 800 та Stinger кўчма зенит-ракеталар комплекси, 2000 та Javelin танкка қарши ракета комплекси, 1000 та танкга қарши енгил қурол ва 6000 та АТ-4 гранатомётлари Киевга юборилади. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучларига ўқотар қуроллар, бронжилет ва шлемлар, ўқ-дорилар ҳам етказилади. Куни кеча Пентагоннинг иттифоқчисига 100 та Switchblade учувчисиз учиш аппаратларини тақдим этиши ҳам маълум бўлди.
Камикадзе-дронлар деб аталадиган бу осмондан қўриқловчи қуролар Афғонистоннинг бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларида Толибонга қарши курашиш учун АҚШ қуруқликдаги қўшинлари буйруғи билан ишлаб чиқилган. 2011 йилда фойдаланишга топширилган, бир неча минг дона ишлаб чиқарилган. Америка пиёдалари ва махсус кучлари улардан Ўрта ва Яқин Шарқда муваффақиятли фойдаланган.
Унинг икки варианти бор - пиёдаларга қарши ва танкга қарши. Биринчи Switchblade 300 нинг оғирлиги 2,5 килограммдан сал кўпроқ, оддий аскарнинг рюкзагига сиғади. Ҳарбий асбоб ихчам ташиш ва учириш контейнерида жойлашган бўлиб, пневмокатапулт принципига мувофиқ сиқилган ҳаво билан осмонга учирилади. Парвоз узоқлиги ўн километргача, жанговар қисмининг кучи автоматик гранатометнинг 40 миллиметрлик снарядига тенг. Крейсер тезлиги соатига 100 километр, кузатиш ва йўл топиш учун кундузи ва тунги камералари бор.
Танкга қарши Switchblade 600 каттароқ ва оғирроқ - 23 килограмм. У оператордан 40 километргача бўлган масофадаги нишонларни уради. Жанг каллаги Javelin Танкка қарши ракета тизимларига ўхшаш. Америкаликларнинг фикрича, агар ушбу қурол юқоридан ҳар қандай замонавий бронетехникага қарши самарали зарба бериши мумкин.
Иккала модификациядаги дронлар сенсорли планшетдан бошқарилади. Учиришга тайёргарлик - ўн дақиқа. Битта учувчисиз аппаратнинг нархи тахминан олти минг долларни ташкил қилади. Душман мудофаасининг тактик чуқурлигида оммавий фойдаланиш учун мўлжалланган, АҚШ армиясининг кўпгина мотопиёда бўлинмаларининг қуролланишига киритилган. Бироқ, “тиғ отувчи”нинг ҳарбий асбоблар оиласининг бошқа осмондан ҳимоя қилувчи аъзолари сингари, заиф томонлари ҳам бор.
Ҳаво ҳимояси
“Асосий камчилик - батареяларнинг кичкина сиғими, дрон узоқ вақт ҳавода қололмайди, - дейди ҳарбий эксперт Алексей Леонков. “Ўша Switchblade 300 атиги ўндан- ўн беш дақиқагача ишлайди. Бу нишонни разведка қилувчи, Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз учун сезиларли даражада йирикроқ дрон ёритиб туриши кераклигини англатади. Нишонга олмасдан учирилган асбоб “шунчаки ерга тушади”.
Янги таҳдид билан курашиш учун Россия армиясида етарлича воситалар бор. Аввало, булар “Тор-М2” зенит-ракета комплекслари ва “Панцир-С1” зенит-ракета-замбарак тизимлари. Улар ҳатто кичик нишонларни ҳам аниқлайди, кузатиб боради ва йўқ қилади. Сурияда ҳаво мудофааси уларнинг ёрдами билан Хмеймим авиабазасига экстремистик ҳужумларни бир неча бор қайтармоқда.
“Бизнинг зенит-ракета комплексларимиз мудофаанинг иккинчи эшелонидир, - дейди эксперт. - Биринчиси - радиоэлектрон уруш қўшинлари. Уларнинг жиҳозлари дрон ва оператор ўртасидаги алоқа каналини йўқ қилишга ва дронни яроқсиз темирга айлантиришга қодир. Арманлар Степанакерт устидаги Россияда ишлаб чиқарилган “Поле” радиоэлектрон уруш комплексларини ишга туширилганда, Озарбайжоннинг учувчисиз учоқлари ўз фаоллигини кескин пасайтирди. Бу янги мосламалар Украинада ҳам қўлланилишига шубҳам йўқ”.
Таъминот каналлари
Американинг камикадзе-дронлари Россия армиясига бироз йўқотишлар келтириши мумкин. Аммо улар, албатта, 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида ушбу турдаги ҳарбий техника бўлган “супер қурол”га айланмайди. Ўша пайтда Озарбайжоннинг IAI Harop осмондан ҳимоя қилувчи ўқ-дорилари Арманистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа позициялари, ҳарбий техникалар тўпланган ҳудудлари ва дала истеҳкомларини вайрон қилган.
Степанакерт ва Ереванда Россия қўшинлари каби ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқ эди. Бундан ташқари, экспертлар украиналиклар хориждан келган совғалардан тўғри фойдалана олишларига шубҳа қилишади.
“Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди, - дейди ҳарбий эксперт Владимир Евсеев. “Америкаликлар хоҳлаган нарсани режалаштириши мумкин. Гап бу комплексларни ким бошқаришида. Украина ҳарбий хизматчилари тезда тайёргарликдан ўтишлари даргумон. Катта эҳтимол билан ушбу дронларни Американинг хусусий ҳарбий компанияси вакиллари бошқариши мумкин. “Биринчидан, бу одамлар ўзларини ҳақиқий хавф остига қўйишади, чунки уларни йўқ қилишлари мумкин. Иккинчидан, урушга хорижий давлатнинг, хусусан АҚШнинг аралашуви бор. Учинчидан эса, бундай таъминотлар Киев режимининг жиноий ҳаракатларига ёрдам беради”.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украинага Ғарбдан кириб келаётган қурол-яроғлар колонналари қонуний нишон сифатида кўрилиши ҳақида расман огоҳлантирган эди. Айни пайтда НАТО давлатларидан ягона маршрут Польша билан қуруқликдаги чегара орқали ўтади. Эҳтимол, у ерда ҳаммаси аллақачон рус авиацияси ва юқори аниқликдаги артиллерия қуроллари остидадир.