Мактаб директорлари янги тизим бўйича танланади

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган халқ таълими соҳасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
“Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, - деди давлат раҳбари.
Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланган.
"Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт", — деди президент.