ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 6 апрель куни Бухорода Yandex Go хизмати ишга тушди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сафар хизмати 2500 сўмдан бошланади. Масалан, аэропортдан “Бухоро Арена” стадионига етиб бориш 6300 сўм, “Asia Bukhara” меҳмонхонасидан Мирзо Улуғбек номидаги боғгача — тахминан 5300 сўмга тенг.
Бу Yandex Go пайдо бўлган Ўзбекистондаги еттинчи шаҳар. Бухороликлар энди қўнғироқлар ва машина қаерга келиши кераклигини тушунтиришга беҳуда вақтни сарфламайди. Созламаларда жойлашув ёқилса бас, хизматнинг ўзи етиб келиш манзилини аниқлайди.
Шунингдек, иловада барча керакли маълумотлар кўрсатилади, масалан, қайси русумдаги машина келади, қаердан ўтяпти, қачон етиб келади ва қачон чиқса бўлади. Иловада дам олиш ва байрам кунларисиз ишлайдиган қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам бор.
Фойдаланувчилар машинага буюртма бериш пайтида сафарнинг аниқ нархини иловада кўради. Ҳайдовчи йўл таъмирлаш ишлари туфайли йўналишни ўзгартирса ҳам нарх ўзгармайди. Сафар учун нақд пул тўланади.
Yandex Go ўз технологияларидан фойдаланади: хариталар, йўналишни белгилаш хизмати, навигация, буюртмаларни тақсимлаш ақлли тизими.
Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йил апрелидан буён фаолият юритиб келади. Бухородан ташқари, хизмат Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижан ва Самарқанд шаҳарларида ишга тушган.