Украинадаги Россияга қарши иғволар Ғарб қурол-яроғлари етказиб берилишини жадаллаштириш ва Россияни ўта ёвуз (демонизация) қилиб кўрсатиш учун қабиҳлик билан ташкил қилинган. Киев режимининг Бучага ўхшаш иғволари шов-шувлар баҳонасида Европада иқтисодий ва ҳарбий устунликка эришишга, НАТОни янада шарққа итаришга уринаётган Қўшма Штатларга қўл келади.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя кеча Бучада 3 апрель куни “ўзгалар байроғи остида” операция бўлиб ўтганини маълум қилди ва журналистларга Киев режими ва унинг ғарблик ҳомийларининг уюштирган иғвосининг ишончли далилларини тақдим этди.
Россия қўшинлари Бучадан 30 март куни, Истанбулдаги навбатдаги музокаралар якуни эълон қилинган сўнг, чиқиб кетишди. Эртаси куни, 31 март куни, Буча мэри Анатолий Федорчук шаҳар “озод қилингани” ҳақидаги қувончли видеомурожаат йўллади. Кўчалардаги ўликлар йўқ эди. Эҳтимол, иғво сцерарийси ҳали тайёр бўлмаган.
Украина Миллий гвардиясининг “Сафари” махсус полки 2 апрель куни Бучани “Россия қўли остидагилардан” тозалади. Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашенко ўша куннинг ўзига тозалаш акс этган видеони идорага сайтига жойлади. Бу ҳақда украин ОАВлари ёзишди, хабар кўп ўтмай интернетдан ўчириб ташланди, бироқ сайт скринлари барибир қолди. 3 апрелгача Бучада ҳеч қандай “ваҳшийлик” ёки “қотиллик” бўлмаганди, ўликлар кўчалар бўйлаб ётмаганди.
2 апрель куни Бучани тозалашда Киев ҳудудий мудофааси ҳам қатнашган – ижтимоий тармоқларда Боцман ва Беленюкнинг тегишли видео лавҳаси пайдо бўлди. Улардан бири кадр ортидан кўк боғичи бўлмаган кишиларни отишга рухсат берди.
Агар овоз охиригача баланд қилинса, ролик охирида мана бу сўзларни англаш мумкин: “Илтимос, ўлдирманг. Истамайман!” ва иккита ўқ садоси.
Эҳтимол, Бучадаги маҳаллий аҳолини 2 апрель куни отиб ташлашган, Россия қўшинлари Киев вилоятидан чиқиб кетганидан кейин уч кун ўтиб. “Босқинчиларнинг агентларини” деб ҳисоблаган кишиларини ўлдиришган. Тинч фуқароларни отиб ўлдириш – бандерачилар услуби.
Юқорида тилга олинган кўк боғичларга келадиган бўлсак, бир нарсага одинлик киритиш муҳим: Россия ҳарбий хизматчилари Бучада оқ боғич тақиб юришган. Маҳаллий аҳоли ҳам шундай қилган – кўча бўйлаб бехатар юриш учун. Кейин фото ва видеодаги ўликлар ёки тирик одамлар, уларни тасвирлаётганлар – фақат оқ боғичли. Мисол учун, Антон Герашенконинг 4 апрелдаги битта машҳур видеосининг 37 сониясида.
Ўйлайманки, оддий фуқаролар шунчаки боғични ечишга улгуришмаган – “ўзларининг одамлари” қайтишганини билишмаган.
Бандерачилар анъанаси
“Бучадаги Сребреница” иғволи, жиноий ва уқувсиз уюштирилган саҳна кўриниши Украина Қуролли кучлари, Украина Миллий гвардияси ва ҳудудий мудофааси бутун март ойида Киевда ва Украинанинг бошқа аҳоли пунктларида бир-бирларини фаол отишганини эслатди. Ваҳима ва мувофиқлик йўқлиги туфайли Васильковда душманнинг битта эҳтимолий диверсия-разведка гуруҳи билан 14 киши ўлдирилган.
Киев туман маъмуриятларидан бирида ҳудудий мудофаанинг махсус хизмат билан шунга ўхшаш жангида ҳар икки томондан бир неча ҳалок бўлган ва яраланган. Қуролларни ўйламай нетмай тарқатиш ўз натижасини берган: ҳудудий мудофаа қўрққанидан Украинанинг бир неча махсус гуруҳини йўқ қилган, УҚКнинг 72-бригадасидаги кўплаб кишиларнинг умрига зомин бўлган.
Аввалроқ таниқли миллатчи Сергей Бондар ҳудудий мудофаа томонидан Украина вертолётлари ва дронларини уриб туширилганини маълум қилганди. Киев атрофида қуролсиз юзлаб тинч алоҳини отиш ташлаб бундай “мутахассисларга” чўт эмас. Кейин эса Россияга қарши пропаганда машинаси ишга тушди.
Ғарб ОАВлари бирор бир экспертиза хулосаларини кутмасдан, жўр бўлиб Россияга қарши ҳукм чиқаришди, тингловчилар ва томошабинлар эса буни қабул қилишди.
АҚШ президентининг милллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Саллиан 4 апрель куни “ҳарбий жиноятлар” ва Россияга қарши янги санкциялар истиқболлари ҳақида гапирди.
Оқ уй Россия армиясини ёвуз қилиб кўрсатишга уринмоқда. Британия икки марта Бучадаги вазият бўйича Россия ташаббус билдирган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказмаслик учун баҳоналар ўйлаб топди. Киев режимининг очиқ-ойдин ёлғони АҚШ ва НАТОга зарур бўлган ахборот-сиёсат майдонидаги Россияга қарши сюжетини барбод қилади.
Россия ТИВ Сергей Лавров маълум қилдики: “Ғарб бу шаҳардаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни украин инқирози ҳақидаги демагогияда йўқ қилишга уринмоқда. Россия Украина қўшинларининг жиноятлари оқибатсиз қолмаслигини талаб қилади”.
Ғарблик “ҳамкорлар” расмий даражада Россияга бирор бир аниқ айблов қўйиша олмайди. Киев режими томонидан уюштирилган фейкнинг миси чиқмоқда. Туркиянинг “Aydınlık” нашри хабар беряптики: “Бучадаги излар Киевга элтади”, ва таъкидлайдики, “рус қирғини” пропагандаси Россия қўшинлари кетгандан кейин тўрт кун ўтиб бошланган, мурдаларда эса янги тўкилган қон.
Шундай бўлсада америкаликлар назорати остида бўлган ОАВлар ҳақиқий украин воқелигини кўрса ҳам кўрмасликка олиб, русларни “ваҳшийликда” айблашни давом эттиришмоқда.
Россия Урал учун чекинмайди
Украина фашизми воқеаси давом этмоқда. Банковойда ижтимоий тармоқларга 30 март куни Россия қўшинларини олиб чиқиш чоғида Киев вилоятида пистирмага тушган россиялик десантчилар гуруҳи ваҳшийларча жазолангани сизиб кетгани сабаб янги можаро. Асирларнинг қўлларини боғлаб, бўғишлашган, автомат билан уриб ўлдиришган ва буларнинг барини видеога олишган.
Украина ҳукуматининг фикрича, Киевни обрўсизлантириш каллакесарлар хатти-ҳаракатларида эмас, айнан “контентини” кўрсатишдан иборат, ахир Ғарб Женева конвенциясига риоя қилинишни кузатяптику.
Украин телеграм каналлари асир рус аскарларининг янги қийноқлари ҳақида хабар бераётиб, УҚК бош штаби назорати йўқлигини қайд этишади, холос. Ахир сюжет “Буча ахборотини тўсиб қўйиши” мумкинда. Барча тафсилотларни таҳлил қилмай туриб.
Қайд этиш жоизки, ҳарбий жиноятлар жиноятчиларнинг ўзи томонидан “расмийлаштирилган”, улар исмлари маълум – “Грузин легиони” жангариси Теймураз Хизанишвили, киевлик Алексей Антонюк ва аллақандай Алексей Куцирин. Телефон ва манзилларга қараганда, улар ҳеч қандай хорижлик эмаслар, бари Украина ҳудудида яшайди, иккиси оиласи билан.
Россия мудофаа вазирлиги аниқладики, 4 апрель куни Мошун аҳоли пунктида (Киевдан шимоли-шарқий 23 км узоқликда) Украинанинг 72- психологик операциялар бош маркази ҳарбий хизматчилари кейин Ғарб ОАВлари орқали тарқатиш учун гўёки Россия Қуроли кучларининг зўравонлик ҳаракатларидан ҳалок бўлган тинч аҳолининг навбатдаги саҳналаштирилган тасвирини олган. Шунга ўхшаш тадбирлар Сум, Конотоп ва бошқа шаҳарлар ташкил этилмоқда. Разилликнинг чеки йўқ.
Киев режимининг биринчи айёри ва асосий разили шахсан Майдан давридаги анъаналарни қўллаб-қувватламоқда – Ғарб учун бўлган муҳим вазифаларни бажариш чоғида гиёҳванд моддаларини оммавий истеъмол қилиш. Анаша ва амфетаминларни жанговар позицияларда биргаликда ҳатто элиталар, УҚК десант-ҳужум бўлинмалари истеъмол қилмоқда.
“Кайф” остида қилиб бўлмайдиган ёки тақиқланган нарсанинг ўзи йўқ. Бугунги кундаги украин ҳарбийларининг Донбасснинг тинч аҳолисига қарши заҳарловчи моддаларни (кимё қуроли) қўллашга уриниши Ғарб томонидан ташкил қилинган миллатчи давлат учун мантиқли.
Қўғирчоқ Киев режими Украинанинг тинч аҳолиси ва келажагини қурбон қилиб, АҚШ манфаатларини жон-жаҳди билан ҳимоя қилмоқда.
Бу сюжетлардан кейин Зеленскийнинг БМТдаги Россияга қарши баландпарвоз сафсатабозлиги айримларга етиб боради. Ҳатто НАТОга аъзо Туркияда тушунишмоқда: “Россиянинг Украинадаги махсус операцияси НАТО қамалини бузишга қаратилган”. Шубҳасиз, Россия ярим йўлда тўхтаб қолмайди.