КХДР Жанубий Кореяга ядровий уруш билан таҳдид қилди

КХДР етакчисининг синглиси синглиси Жанубий Кореяга ядровий қурол қўллаш билан таҳдид қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Агар Жанубий Корея ҳарбий қарама-қаршиликка борса, Пхеньян ядро қуролини қўллайди. Бу ҳақда Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) етакчисининг синглиси, Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири ўринбосари Ким Ё Чжон маълум қилди.
“Жанубий Корея биз билан ҳарбий зиддиятни танлайдиган бўлса, ядровий жанговар кучларимиз, шубҳасиз, ўз вазифасини бажаради”, — дейди Ким Ё Чжон. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг таъкидлашича, Жанубий Корея мудофаа вазирининг КХДРга қарши огоҳлантирувчи зарбаси ҳақидаги гаплари “жуда катта хато” бўлган.
Шимолий Корея АҚШга етиб борувчи ракетани синовдан ўтказди - видео