"Газпром" Германиянинг энг йирик омборига газ қуйишни тўхтатди

"Газпром" гуруҳи 31 март кунидан бошлаб ўзининг Германиядаги шўъба корхонаси ва унинг барча активларидаги иштирокини тўхтатган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Газпром Германиянинг Реден шаҳарчаси яқинида жойлашган Astora компаниясининг энг йирик омборига газ ва газ олишни қуйишни тўхтатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости EurAsiaDaily нашри Gazprom Germania маълумотларига асосан.
Astora компанияси маълумотига кўра, 1 апрель куни эрталаб Реденда хомашё билан боғлиқ барча операциялар тўхтатилган. Бунгача омбор газни олиб, Германиянинг газ узатиш тизимига етказиб берган. 4 апрель куни фаол захиралар кунига 21 миллион куб метрни ташкил этди.
"Газпром" гуруҳи хабарига кўра, 31 март кунидан бошлаб Gazprom Germania GmbH ва унинг барча активларидаги иштирокини тўхтатган.
Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек хабарига кўра, Россиянинг "Газпром" гуруҳи ўзининг Германиядаги шўъбаси Gazprom Germania таркибидан чиққан. Шу сабабли компания 30 сентябргача Федерал тармоқ агентлигининг вақтинчалик назорати остига ўтган.
Gazprom Germania GmbH "Газпром" таркибига кирувчи шўъба корхонаси эди. Компания Германияда ёқилғи сотиш ва ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғига эга. Шунингдек унининг таркибига Gazprom Marketing & Trading, Wingas каби компаниялар ҳамда Германия, Британия, Швейцария ва Чехияда жойлашган бошқа компаниялар ҳам киради.