Шавкат Мирзиёев Сербия президенти ва Венгрия бош вазирига табрик йўллади

Александр Вучич иккинчи муддатга Сербия президенти этиб сайланди. Венгрия бош вазири Виктор Орбан раҳбарлик қилаётган партия парламент сайловида ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбанга у раҳбарлик қилаётган партия парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Сербия президенти Александр Вучични ушбу лавозимга қайта сайлангани билан қутлади.
3 апрель куни Венгрияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг амалдаги ҳукумат раҳбари Виктор Орбан бошчилигидаги Фидес - Венгрия фуқаролар иттифоқи алянси ғалаба қозонди. Улар парламентдаги 135 ўринга эга бўлишган.
Шу куни Сербияда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда Сербиянинг амалдаги президенти Александр Вучич ғалаба қозонди. Сўнгги маълумотларга кўра, Вучич номзодини ёқлаб сайловчиларнинг 58 фоиздан зиёди овоз берган.