ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия Украинанинг Буча шаҳридаги одамлар ўлимига боғлиқ ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков Россия Бучадаги вазият энг юқорида даражада муҳокама қилиниши тарафдори эканини таъкидлади.
“Биз бу мавзу энг юқорида даражада муҳокама қилишини керак деб ҳисоблаймиз, шу боис бу мавзуни БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқиш ташаббусини билдирдик. Бу ташаббус блокланганини биламиз”, - деди Кремль вакили. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Песков Украина томонидан тарқатилган видео материалларга ишонмаслик зарурлигини таъкидлаган. Россия Мудофаа вазирлиги мутахассислари унда сохтакорлик изларини аниқлашган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳукумати томонидан тақдим этилган гўёки Бучада Россия қўшинлари “жиноятларини” тасдиқловчи материалларни навбатдаги иғво деб атаган эди.
Таъкидланишича, бу пунктнинг Россия қўшинлари назорати остидан бўлган даврда ҳеч бир маҳаллий аҳоли бирор бир зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган. Россия ҳарбийлари бу шаҳарни 30 март куни тарк этишган – Москва ва Киевнинг Истанбулдаги музокараларидан бир кун ўтиб.
Қолаверса, 31 март куни Буча шаҳри мэри Анатолий Фёдорук ўзининг видеомурожаатида шаҳарда россиялик ҳарбийлар йўқлигини тасдиқлаган. Қолаверса, кўчаларда қўллари боғлиқ аҳоли отиб ўлдиргани ҳақида ҳеч нима демаган. Бучадаги “жиноятлар гувоҳликлари” деб аталувчи бу нарсалар тўртинчи кунга келиб, шаҳарга УХХ ва Украина телевидениеси вакиллари келган пайтда пайдо бўлгани ажабланарли эмас.
Қайд этилишича, Киев режими томонидан чоп қилинган бу одамлар таналари камида тўрт кун ўтиб қотиб қолмаган, мурдага хос доғларга эга эмас, улар жароҳатларидаги қон ивиб қолмаган.
“Бунинг ҳаммаси Бучадаги бу фото ва видео кадрлар Киев режимининг Мариуполдаги туғруқхона ҳамда бошқа шаҳарларда бўлгани каби Ғарб ОАВлари учун навбатдаги уюштирган саҳнаси эканини рад қилиб бўлмас даражада исботлайди”, - дейилганди Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Вазирлик шаҳарнинг жануб томонлари доимий равишда Украина томонидан ўққа тутиб келинганини эслатган эди.