Миллий гвардиянинг икки бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди

Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси ва Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармасига бошлиқлар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Миллий гвардия қўмондонининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Подполковник Бахтиёр Усмонов Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бошқармаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Ғиёсиддин Сирожиддинов Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдини олишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи бўлган.