Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лавров Бучадаги иғвога муносабат билдирди

Россия ТИВ раҳбари: Буча шаҳри атрофидаги гап-сўз навбатдаги фейк ҳужум.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Украинанинг Буча шаҳри атрофидаги гап-сўзлар навбатдаги фейк ҳужум. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Куни кеча Киев вилоятининг Буча шаҳрида у ердан Россия ҳарбий хизматчилари режага мувофиқ чиқиб кетишгандан сўнг навбатдаги фейк ҳужум уюштирилди”, - деди Лавров БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс билан учрашув чоғида.
Россия ТИВ раҳбари бу саҳна кўриниши Россия қўшинлари шаҳарни тарк этишгандан кейин бир неча кун ўтиб уюштирилганини таъкидлади. Энди бу ёлғон хабарни Украина вакиллари ва уларнинг ғарблик ҳомийлари барча ижтимоий тармоқларда тарқатишмоқда. Лавров бу уюштирилган саҳнадан Россияга қарши мақсадларда фойдаланишга уринишаётгани урғулади.
Аввалроқ Россия президенти Дмитрий Песков Украинанинг гўёки Бучада Россия қўшинлари содир этган жиноятлар ҳақидаги фото ва видеоларга ишонмаслик зарур эканини маълум қилган эди. Россия Мудофаа вазирлиги унда сохтакорлик изларини аниқлашган. Шу боис Россия Украинанинг Буча шаҳридаги одамлар ўлимига боғлиқ ҳар қандай айбловларни қатъиян рад этади.