Песков: Путин Россиянинг ҳақиқий бренди бўлди

Кремль вакили буни президентни фуқаролар томонидан мисли кўрилмаган даражада қўллаб-қувватланаётганида кўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путинни мамлакатнинг ҳақиқий бренди деб ҳисоблайди. Кремль вакили буни президентни фуқаролар томонидан мисли кўрилмаган даражада қўллаб-қувватланаётгани билан тушунтирди.
“Бизда ҳар ҳолда бренд – Путин, бу ҳақиқатдан шундай”, - деди Песков "Беларусь-24" телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарини қўллаб-қувватлаш даражаси Украинадаги махсус ҳарбий бошланганидан буён сезиларди ўсган ва 80 фоиздан ошиб кетган.
“Эҳтимол, мутахасссис жамиятшунослар ва сиёсатшунослар менинг фикрига қўшилишади: у ёки бу лавозимда қарийб 22 йил ҳукумат тепасида бўлиш ва аҳолининг 80 фоиздан зиёд мададига эга бўлиш – буни Гиннесснинг рекордлар китобига киритиш мумкин, бу улкан даражадаги қўллаб-қувватлаш”, - деди Кремль вакили.
Песков Россия етакчиси бу қўллаб-қувватлашлардан куч олишини қўшимча қилди.