Воқеа 3 апрелга ўтар кечаси тунги соат 03:00 ларда Тарлан Алиярбеков кўчасида жойлашган клуб биносида рўй берди, дея ёзади Sputnik Озарбайжон.
Портлашдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Озарбайжон ФВВ ходимлари уни бартараф этишга муваффақ бўлишган.
Мамлакат ИИВ дастлабки маълумотига кўра, портлаш газ сизиб чиқиши натижасида рўй берган бўлиши мумкин.
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, ўттиздан зиёд киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида икки хорижлик ҳам жабрланган.
Ҳозир воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.