Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина миллатчилари томонидан ушлаб турилган ўзбекистонлик ҳайдовчилар ватанга қайтмоқда

Украина миллатчилари томонидан ушлаб турилган ҳайдовчилар ватанга қайтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. “Азов”* нацистлари томонидан ушлаб турилган ўзбекистонлик ҳайдовчилар ватанга қайтмоқда.
Интернетда Ўзбекистон фуқаролари бўлган ҳайдовчилардан Украина ҳудудида мажбурий фойдаланилганига оид маълумотлар тарқалаётгани муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ватандошларни ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилиш масаласи муваффақиятли ишлаб чиқилди, уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтмоқда.
* Нацистик ташкилот, унга қарши Россияда жиноят иши очилган.