Сув тошқинлари туфайли Қозоғистоннинг 2та туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Қоратўбин туманида 25та уй ва мактаб сув остида қолди. 57 киши эвакуация қилинди. 30 бош қўй ва эчки нобуд бўлди.
Чингирлау туманида Сегизсой қишлоғидан вилоят марказига олиб борувчи йўл бузилиб кетди. Олмаз қишлоғига кириш қисмида кўприк вайрон бўлди.
Зарарни аниқлаш ва одамларга ёрдам бериш учун махсус комиссия тузилди. Сув чиқариш ишлари давом этмоқда.