АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан яқинда жорий этилган санкцияларни бекор қилса, мамлакат иқтисодиётини кучли иқтисодий инқироздан қутқариши мумкин. Бу ҳақда The Hill чоп этган материалда баён этилган. РИА Новости.
“Москванинг яқинда қўлланилган санкциялардан чиқиши Украинадаги можарога барҳам беришни тезлаштиради ва халқаро энергия бозорларини барқарорлаштиришга ёрдам беради”, - дейилган мақолада.
Нашр муаллифига кўра, энергия манбаларининг юқори нархлари ва ички бозордаги инфляциянинг мисли кўрилмаган даражада ўсиши - яқин орадаги иқтисодий таназзулдан дарак беради.
Ёқилғи нархининг ошиши қишлоқ хўжалиги ва тайёр маҳсулотлар таннархини оширмоқда. Истеъмолчиларга бу маҳсулотлар нархининг ошиши билан қайтади, бу муқаррар равишда харид қобилиятининг пасайишига олиб келади.