Россия ковидга қарши дунёдаги биринчи бурунга сепиладиган вакцинани рўйхатга олди

Россия коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурунга сепиладиган вакцинани рўйхатга олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурунга сепиладиган вакцинани рўйхатга олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея эпидемиология ва тиббиёт миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун "Гам-КОВИД-Вак" ("Спутник V") вакцинасининг бурунга сепиладиган формасини рўйхатдан ўтказди.
Янги вакцина номи - "Гам-КОВИД-Вак" ("Спутник V") бурунга сепиладиган шакли.
Клинические испытания назальной вакцины от COVID-19 "Спутник"
“Спутник V” вакцинаси (укол) каби бу препарат иккита компонентдан иборат бўлиб, бурун бўшлиғига уч ҳафталик интервал билан махсус пуркагич билан юборилади.
Вакцина нафас олиш йўллари шиллиқ қавати юзасида коронавирус инфексиясига қарши иммунитет, қон таркибида гуморал ва ҳужайрали иммунитетни ҳосил қилади.