ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия ҳарбийлари Қора денгиз соҳилидан юқори аниқликдаги “Оникс” ракетасини учиришди.
Мудофаа вазирлиги “Бастион” қирғоқ ракета тизимидан юқори аниқликдаги “Оникс” қанотли ракеталари учирилгани акс этган видеони намойиш этди.
Ракета Шахтерское аҳоли пункти яқинида Украина қўшинлари қўмондонлик пункти яксон қилди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.