Туркия президентининг вакили Иброҳим Калин Европанинг Россия газига “қарамлиги” масаласи яқин 10 йил ичида долзарб бўлишини айтди. РИА Новости.
“Яқин 10 йил ичида бу масала, аниқроғи, 10 йил ичида долзарб бўлиб қолади”, - деди Калин TRT Haber телеканалига берган интервюсида.
Европа аввалроқ Россия таъминотига муқобил сифатида Nabuccoлойиҳаси бўйича иш олиб борган, деб эслатди Туркия етакчисининг вакили.
"Агар муқобил вариантлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўзингизга маълумки, Туркия ва Озарбайжон TANAP лойиҳасини амалга оширган, унинг кенгайтирилишини муқобил вариант деб ҳисоблаш мумкин. Бу ерга турли манбаларни боғлаш Туркия ҳудуди орқали амалга оширилиши мумкин”, деди Калин.