Электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлиши мумкин

1 апрель соат 23:00дан 3 апрель соат 22:00гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар бўлиши мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 1 апрель соат 23:00дан 3 апрель соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.