Бу қизиқ

Қайси мевалар семизликка олиб келади - шифокор жавоби

Таркибида глюкоза моддаси кўп бўлган мевалар семизликка олиб келиши мумкин. Хусусан, банан, анжир, узум ва бошқалар.
Sputnik
Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Владимир Хавинсон “Россия 1” телеканали эфирида ортиқча вазнга сабаб бўлувчи меваларни ўсимликларни санаб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, банан, анжир, узум семизликка олиб келиши мумкин, чунки улар таркибида кўп миқдорда глюкоза моддаси мавжуд.
“Глюкоза организмга тушганда инсулин ишлаб чиқишга ҳам сабаб бўлади. Ва мана шу ортиқча инсулин ёғ келиб чиқишига сабаб бўлади ва бундан одамлар семиради”, - дейди Хавинсон.
Шу сабабли шифокор ушбу меваларни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлишни ва камроқ ейишни тавсия қилди.