ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Йил охирига қадар пандемия уч сценарийда ривожланиши мумикин деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесусга асосланиб.
Гебрейесус айтишига кўра, 2022 йил давомида COVID-19 мутацияга учрашда давом этади, инфекциянинг яна қатор янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Лекин дунё бўйича оммавий эмлаш кўрсаткичлари ҳам ошиб бораётгани туфайли ҳамда аҳоли иммунитети кучайиши билан хасталикнинг оғир асоратлари камайиб боради.
Пандемия ривожланишининшг эҳтимолий сценарийлари
Биринчи сценарий - коронавируснинг оғир кечувчи штаммлари пайдо бўлмайди ва касалликка қарши мавжуд вакциналар ёрдамида курашиш кутилган самарани беради.
Иккинчи сценарий - COVID-19нинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ ва тез тарқалувчи вариантлари юзага келади.
Учинчи сценарийга - одамларни коронавируснинг оғир асоратларидан асраш анча мураккаблашади. Бундай вазиятда янги, янада самарали вакциналар ишлаб чиқариш талаб этилади.
Шунга қарамай, ЖССТ тиббий ниқоблар, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш орқали касалликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мумкинлигини таъкидлади.
Энг муҳими, жорий йил иккинчи ярмига қадар дунёдаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланишига эришиш устувор мақсад ҳисобланади. Бу жараёнда, аввало, тиббиёт ходимлари, кексалар ва хавф гуруҳига мансуб бошқа қатламни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратиш жоиз.
“Баъзи давлатларда тўртинчи доза билан эмлаш жараёнлари бошлангани қувонарли, — дейди Т. Гебрейесус. — Аммо дунё аҳолисининг учдан бир қисми, шу жумладан, Африкада яшовчиларнинг 83 фоизи ҳатто биринчи босқичда вакцина олгани йўқ. Бу эса барчамизда хавотир ва ташвиш уйғотиши керак”.