Абдулла Арипов Қирғизистонда Ўзбекистон ёрдамида қурилган мактаб очилишида иштирок этди

Ўзбекистон томонидан ажратилган 3,5 миллион доллар эвазига Қирғизистонда 330 ўринли мактабни қурилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғизистонлик хонанда ва бастакор Муса Баэтов номидаги умумтаълим мактабининг тантанали очилишида иштирок этди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси маълум қилди.
Қирғизистонда Ўзбекистон иштирокида мактаб қурилиши мамлакатлар ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётганини исботловчи муҳим қадам бўлди, деб ҳисоблайди Абдулла Арипов.
Бу лойиҳа мамлакатлар ўртасидаги қардошлик ришталари тобора мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганидан далолатдир, деди Жапаров. – Икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожи кўп йиллик тарихий қардошлик, дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари самарасидир. Боткен вилояти Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти билан чегарадош ва биз ўзаро манфаатли барча соҳаларда трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш ва ошириш тарафдоримиз”, — деди у.
Мактабни қуриш бўйича келишувга ўтган йилнинг март ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган эди. Янги мактаб 330 ўринга мўлжалланган.