Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди - фото

Абдулла Арипов Ўш шаҳрида чегарадош вилоятлар ҳокимлари мажлисида иштирок этади ҳамда Лейлек тумани Марғум қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 апр - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни Қирғизистонга ташриф буюрди. Ўш халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазирини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди.
Абдулла Арипова торжественно встретили в Оше
Бугун Қирғизистон Президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Абдулла Арипова торжественно встретили в Оше
Ундан ташқари, икки давлат ҳукумат раҳбарлари видеоконференц алоқа орқали Боткен вилоятининг Лейлек тумани Марғум қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этади.
Абдулла Арипова торжественно встретили в Оше
Айтиш жоизки, Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрида катта тантана билан кутиб олинди. Миллий одатга кўра, меҳмонларга нон, туз ва бўғирсоқ таклиф қилинди. Шунингдек миллий куй ва рақслар ижро этилди.
Абдулла Арипова торжественно встретили в Оше