Россияга қарши санкциялар доллар устунлигига путур етказиши мумкин – ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори ўринбосарининг сўзларига кўра, санкциялар мамлакатларнинг алоҳида гуруҳлари ўртасидаги савдога асосланган катта бўлмаган валюта блокларининг пайдо бўлишига кўмаклашиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россияга қарши киритилган санкциялар аста-секин доллар устунлигининг заифлашишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори ўринбосари Гита Гопинат маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган мисли кўрилмаган чекловлар мамлакатларнинг алоҳида гуруҳлари ўртасидаги савдога асосланган катта бўлмаган валюта блокларининг пайдо бўлишига кўмаклашиши мумкин.
ОАВ: Арабистон Хитой билан нефть савдосини юанда олиб боришга келишмоқда
“Долллар ҳатто ҳозирги шароитларда глобал валюта бўлиб қолади, бироқ пастроқ даражада парчаланиши эҳтимолдан йироқ эмас”, - дея Гопинат сўзларидан келтиради Financial Times газетаси.
Аввалроқ Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Ғарб доллар ва еврога бўлган ишонч йўқолиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилганини таъкидлаб, рублда экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтириш таклифини билдирган эди.
Америкалик инвестор рублнинг мустаҳкамланишидан ҳайратда қолди