ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия ва Ҳиндистон SWIFT ўрнини босувчи халқаро ҳисоб-китоблар маълумотларини етказиб берувчи плафтормани яратди, деб ёзмоқда “Economic Times” газетаси.
Таъкидланишича, Россиянинг ВЭБ.РФ банки ва Ҳиндистон захира банки ўзаро ҳисоб-китобларда халқаро пул ўтказмалари учун алоҳида тизим ишлаб чиққан.
Янги тизим бир ҳафта ичида ишга тушиши, бу эса импорт ёки экспорт келишувларини рубл ёки рупияда амалга ошириш имкониятини бериши айтилган.
Янги тўлов тизимини Ҳиндистон захира банки ва ВЭБ.РФ бош офисларида ўрнатилади.