ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. Польша Қўшма Штатларнинг "вассали" сифатида америкалик хўжайинига содиқлигини доимий равишда тасдиқлаб туриши керак.
Шу сабабли ҳам Польша НАТОнинг олдинги чизиғига айланмоқда, у ерда АҚШ қўшинлари сони кескин ортиб бормоқда, деди Дмитрий Медведев Sputnik Polska мухбирига.
Медведев нутқидан асосий тезислар:
️Лекин умумевропа хавфсизлиги учун бундай тарафкашлик афсонавий “Россия таҳдиди”дан кўра анча хавфли.
️Айни пайтда Европа Иттифоқининг энг йирик давлатлари ҳам, АҚШ ҳам Польшани мустаҳкам стратегик ҳамкор деб ҳисобламайди. Варшаванинг вазни ва таъсири бир хил эмас.
Польшадаги русофобия ҳақида
Польша учун 2010 йилда Смоленск яқинида президент Лех Качинскийнинг ўлими ҳақидаги ҳақиқат - муҳим эмас. Улар учун ушбу бахтсиз ҳодиса фақат Россияга қарши янги айбловларни қўйиш учун баҳона.
М️рҳумлар ҳотирасига ҳурматсизлик - Польша раҳбарлари учун одатий ҳолатга айланган. "Шу сабабли улар билан ҳар қандай мулоқот маъносиз".
Россия Федерациясида Полшага муносабат тўғрисида
️Россияда Полшага қарши кайфият ҳеч қачон бўлмаган ва йўқ. Сўров маълумотлари шуни тасдиқлайдики, мамлакатимиз фуқаролари бугунги поляклар ва Полшага ҳеч қандай душманликсиз муносабатда бўлишган.
Икки давлат ўртасида “нормал мулоқот ўрнатиш, алоқаларни янгилаш, келишув ва ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш” имконияти бор эди. Аммо бу ортида Америка ва Европа раҳбарлари турган польшалик "таъсир ўтказиш гуруҳлари" режасига кирмаган.