Лавров АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базалари ҳақида кескин фикр билдирди

Росссия ТИВ раҳбари Россия АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларининг Марказий Осиёда жойлаштирилишига нима сабабдан қарши эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларининг Марказий Осиёда жойлаштирилишини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари учрашувида маълум қилди.

“Аввал таъкидлаганимиздек, биз АҚШ ва НАТОнинг ёки улар афғонларига хизмат кўрсатаётган ҳар қандай ҳарбий инфратузилмасининг қўшни давлатлар ҳудудида, биринчи навбатда Марказий Осиёда жойлаштирилишини номақбул деб ҳисоблаймиз”, - деди Россия ТИВ раҳбари. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Лавровнинг сўзларига кўра, бундай ташаббус нафақат минтақа мамлакатлари манфаатлари, балки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларга ҳам зид бўлади.
Россия вазирининг Америка ҳарбий базалари Марказий Осиё мамлакатларини террорчилар зарбалари остига қолдиришига, минтақада НАТОнинг бўлиши барқарорликни издан чиқаришига ишончи комил.
Аввалроқ Politico нашри АҚШ Россия ва МДҲ мамлакатлари билан Афғонистон яқинида жойлашган ҳарбий базалардан террорчиларга зарба бериш мақсадида фойдаланиш ҳақида музокаралар олиб боргани ҳақида хабар қилган эди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу хабарни рад этган эди. Чунки “мамлакат қонунчилиги бунга имкон бермайди”.