Бу қизиқ

Брокколи саратон касаллигида ёрдам беради

Брокколи таркибида сульфорафан моддаси бўлиб, у организмни рак ҳужайраларининг тарқалишидан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.
Sputnik
Брокколи рак ҳужайраларининг организмда кенг тарқалишига таъсир кўрсатади ва коронавирусдан сўнг саломатликни тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда шифокор Зухра Павлова тадқиқотларга таянган ҳолда маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Брокколи кариш жараёнини ҳам секинлаштиради. Бундан ташқари, сабзавот вирусга қарши хусусиятга эга.
Олимлар сичқонларда ўтказган тадқиқотда маълум бўлдики, брокколи таркибидаги сульфорафан моддаси туфайли организмнинг касаллик ҳужайраларидан зарарланиш кўрсаткичи пастлаган, вируслар кўпайиши камайган. Сульфорафан брокколидан ташқари шолғом ва редиска сабзавотларида ҳам бор, бироқ брокколи таркибида у кўпроқ.
Мутахассислар брокколини кунлик рационга киритишни тавсия қилишмоқда.