Туркия билан қандай стратегик шартномалар имзоланди?

Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Тошкентда 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркия президентлари учрашувида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнот имзоладилар.
Встреча Шавката Мирзиёева и Тайиба Эрдогана
Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан:
Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими.
Встреча Шавката Мирзиёева и Тайиба Эрдогана
Президентлар учрашувида ўзаро муносабатлар айниқса кейинги йилларда илдам ривожланаётгани қайд этилди. Хусусан ўзаро товар айирбошлаш 2,5 баробарга ўсиб, 3,6 миллиард доллардан ошди. Қўшма корхоналар сони 5 баробар кўпайиб, 2 мингдан ортди. Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ўсгани айтиб ўтилди.
Муносабатлар 30 йиллиги рамзи сифатида Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Встреча Шавката Мирзиёева и Тайиба Эрдогана