ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги ҳозир вазиятни Ғарбнинг иккинчи Афғонистонни яратишга бўлган уриниши деб атади.
“Афғонистонни жаҳон сиёсатининг маркази қилишга уринганлар ҳозир Афғонистон ўрнини Украина билан алмаштиришга уринишмоқда. Ҳаммамиз гап бу ерда нима ҳақида бораётганини биламиз”, - деди у Хитойда бўлиб ўтган покистонлик ҳамкасби Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашувда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Хитойнинг Тунсу шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков билан Украинадаги махсус операция ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани хабар қилинган эди.