ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент халқаро аэропортида уларни президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Туркия етакчиси давлат раҳбари ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуада акс эттирилган тарих ва мазмун ҳақида сўзлаб берилди.
Таъкидланишича, бу хорижий давлат раҳбари ташрифи чоғида “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган биринчи шундай маросим бўлди ва келгусида анъанага айланади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Россия (346,8 млн доллар) Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлат бўлган. Туркия 238,4 млн доллар учинчи ўринда.