ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россиялик тиббиёт ходимларининг учинчи гуруҳи Россияга ишлашга кетиш истагини билдирган меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун Тошкентга келди.
Sputnik мухбирининг хабар беришича, шифокорлар икки кун давомида олти мингга яқин кишини кўрикдан ўтказишган.
Россия ва Ўзбекистон ўтган йили Россиядаги қурилиш ишларига 10 минг кишини ташкиллаштирилган ҳолда жалб қилишнинг пилот лойиҳасини бошлаган эди.
Бу лойиҳа доирасида Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарияти Россия Тиббий-биологик федерал агентлиги томонидан Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.