Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу: Украинадаги махсус операциянинг асосий вазифалари бажарилди

Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, энди асосий диққатни Донбассни озод қилишга қаратиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг биринчи босқичининг асосий вазифалари умуман олганда бажарилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Умуман олганда операциянинг биринчи босқичининг асосий вазифалари бажарилди. Украина Қуролли кучларининг жанговар салоҳияти сезиларли пасайди, бу асосий диққат ва асосий саъй-ҳаракатларни асосий мақсад – Донбассни озод қилишга қаратишга имкон беради”, - деди Шойгу йиғилиш давомида.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба берилмоқда. Тинч аҳоли турар жойларига, шаҳарларга зарба берилмаяпти.

Мавзуга оид:

Медведев музокаралардаги Россия ва Украина мақсадларини айтди
Россия жамиятида Украина махсус операциясини қўллаб-қувватлайдиганлар сони ошмоқда
"Кинжал” ракеталари билан Украина армиясининг ер ости ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди