Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари: Мединский тафсилотларни очиқлади

Россия делегация раҳбари Владимир Мединский учрашувни мазмунли деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Истанбулда Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича Москва ва Киев делегацияларининг музокаралари якунланди. Россия делегация раҳбари, Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский учрашувни мазмунли деб атади.
Мединскийнинг сўзларига кўра, Москва можаро кескинлигини камайтириш учун Киевга нисбатан икки қадам олдинга ташламоқда.
“Музокаралар мазмунли ўтди. Биз Украина томонидан кўриб чиқиш учун таклифларни олдик. Бу таклифлар яқин вақт ичида кўриб чиқилади, президентга етказилади ва бизнинг тегишли жавобимиз берилади”, - деди у.
Россия делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, Москва давлат раҳбарларининг учрашувини ташқи ишлар вазирлари томонидан шартномани тасдиқлаш билан бир вақтда ўтказишни таклиф қилган.
Истанбулдаги Долмабаҳче саройида Россия ва Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Улар қарийб уч соат давом этди.