Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси, 112 йил умр кўрган Боб Уэйтон ўзининг узоқ умр кўриш сирларини Sky News маълум қилган эди. Интервью вақтида Уэйтон 111 ёшда бўлган.
Унинг сўзларига кўра, у ўзининг узоқ ҳаёти давомида қўлдан келгунча ўлимга чап бериб келган.
“Мен ҳам бошқалар каби шамоллаш, грипп, безгак касаллигига чалинганман. Мен икки марта жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирдим”, - дейди Уэйтон.
У қийинчиликларга қарши курашчи, ҳаётга ташна бўлмаганида, аллақачон бу оламни тарк этган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Бўтқа ва севимли иш ҳам катта ёрдам беради”, - дея таъкидлади Боб.
Собиқ ўқитувчи ва муҳандис Уэйтон ҳозиргача ёғочдан майда-чуйда буюмлар ясайди ва уларнинг сотиб кун кўради. Уэйтон ўзи учун егуликларни ўзи тайёрлайди ва "Боб, 111 ёш" ёзувла аравача билан озиқ-овқат дўконига бориб келади.
Бобнинг икки ўғли, бир қизи, 10 нафар набира ва 25 нафар эвараси бор. Узоқ умр кўрган отахон диққат марказида бўлишни ёқтирмаслиги тан олди. У ҳатто қиролича Элизавета II дан унинг туғилган куни муносабати билан табрик хатларини жўнатмасликни сўраган.
Боб Уэйтон 2020 йил 28 май куни 112 ёшида вафот этди.