Андижонда қиз олиб қочган йигитлар жаримага тортилди

Йигит судда берган изоҳига кўра, "қизнинг ота-онаси бунга рози бўлмаганидан сўнг ҳамда С.А.нинг Россияга кетишини эшитиб уни ўғирлаб кетишга қарор қилган"
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Андижонда уйланмоқчи бўлган қизини олиб қочган йигит ва унинг дўстлари 5,4 млн сўмдан жаримага тортилди, деб хабар қилмоқда Дарё нашри вилоят судига асосан.
Суд хабарида айтилишига кўра, Жалақудуқ туманида яшовчи 28 ёшли йигит Б.Ж. қариндошининг қизи С.А.га совчи қўйган. Қизнинг ота-онаси совчиларга рад жавобини бергач, йигит икки нафар дўсти — Д.А. ҳамда А.К.лар билан бирга қизни отасига тегишли Damas’да ўғирлаб қочган.
Йигит судда берган изоҳига кўра, "қизнинг ота-онаси бунга рози бўлмаганидан сўнг ҳамда С.А.нинг Россияга кетишини эшитиб уни ўғирлаб кетишга қарор қилган"
Суд ҳукми уччала қиз ўғриларига Жиноят кодексининг 136-моддасига асосан (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) айбли деб топилиб, унларнинг ҳар бирига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари -5,4 миллион сўмдан жарима жазоси тайинланган.