ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Лос-Анжелесда нуфузли "Оскар" мукофотини 94-тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
"Энг яхши фильм" учун асосий мукофотни “CODA: кар ота-онанинг фарзанди” кинокартинаси қўлга киритди.
Таниқли киноактёр Уилл Смит “Қирол Ричард” фильмидаги роли учун “Энг яхши актёр” номинацияси ғолибига айланди.
Актриса Жессика Честейн "Тэмми Фейнинг кўзлари" фильмидаги роли учун "Энг яхши аёл роли" номинациясига сазовор бўлди.
“Оскар” мукофотига лойиқ кўрилганлар:
Иккинчи даражали энг яхши аёл актриса: Ариана Дебос "Вестсайд воқеаси");
Иккинчи даражали энг яхши эркак актёр – Трой Коцура “CODA: кар ота-онанинг фарзанди”;
Энг яхши режиссёр — Жейн Кэмпион, “Итнинг кучи”
Энг яхши ҳужжатли фильм — “Соул ёзи”;
Энг яхши оригинал сценарий — "Белфаст"
Энг яхши хорижий бадиий фильм – "Машинам рулига ўтир" (Япония)
Энг яхши қўшиқ – Билли Айлиш ("No Time To Die");
Энг яхши мослаштирилган сценарий – Сиан Хедер, “CODA: кар ота-онанинг фарзанди”;
Энг яхши овоз — "Дюна";
Энг яхши саундтрек — "Дюна";
Энг яхши монтаж — "Дюна";
Энг яхши анимацион фильм — "Энканто";
Энг яхши костюмлар дизайни — "Круэлла";
Энг яхши ҳужжатли фильм — “Баскетбол маликаси”;
Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — "Ойна тозалагич";
Энг яхши қисқа метражли фильм — “Узоқ хайрлашув”;
Энг яхши грим ва турмаклар – "Тэмми Фэйнинг кўзлари"