ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия-Украина музокараларидаги Москванинг мақсадларини маълум қилди.
“Бу музокараларнинг мақсади маълум – махсус операция қаратилган барча натижаларни қайд этиш. Хусусан: Украинанинг бетарафлик мақоми, унинг демилитаризацияси, Украина томонида қабул қилинган миллатчилик ғоялари йўғрилган қонунлардан воз кечиш... Украинанинг бу музокараларда ўзи олдига қўйган вазифалари бор. Аввало давлат сифатида сақланиб қолиш ва ўзининг кейинги ривожланишини таъминлаш”, - деди Медведев РИА Новости ва RT нашрларига берган интервьюсида.
Россия ва Украина делегациялари Беларусда уч марта музокаралар ўтказишди. 13-14 март кунлари музокаралар онлайн давом эттирилди. Бундан ташқари, 10 март куни Анталиядаги Дипломатик форум давомида Россия ва Украина ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба учрашишди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда.