ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Яқин кунларда Луганск халқ республикасида (ЛХР) Россия таркибига кириш тўғрисидаги масала юзасидан референдум бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда ЛХР раҳбари Леонид Пасечник маълум қилди.
“Ўйлайманки, яқин кунларда республика ҳудудида унда халқ ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, Россия Федерацияси таркибига кириш юзасидан ўз фикрини билдирадиган референдум ўтказилади”, - деди Пасечник чет эллик журналистлар билан учрашувда.
Донбассдаги вазият 17 февралда кескинлашди. Донецк ва Луганск сўнгги кунларда Украина томонидан ўққа тутишлар жадаллашганини маълум қилди ва ва улар раҳбарлари Россия президентига уларни тан олишни сўраб мурожаат қилишди. Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олди, улар раҳбарлари билан дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам шартномаларини имзолади. Россия республикаларни улар конституцияларида белгиланган чегараларигача тан олди.
24 февраль куни Путин Донбасс республикалари раҳбарлари мурожаатларига жавобан махсус ҳарбий операция ўтказилишини эълон қилди. ЛХР ва ДХР Киев назорати остида бўлган ўз ҳудудларини озод қилишни бошлади.