ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ҳеч ким уруш бўлишини хоҳламайди, бироқ ядровий можаро хавфи доимо мавжуд, деди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев РИА Новостига берган интервьюсида.
“Ҳеч ким ҳеч қандай урушни хоҳламайди, айниқса ядро уруши умуман инсоният цивилизацияси учун таҳдиддир. Шу маънода, таҳлилчилар, эҳтимол, бироз беадаблик билан айтган, фикри - ядро қуролининг яратилиши 20 ва 21 асрларда бир неча урушларнинг олдини олди деган гапи тўғри. Аслида бу ҳақиқат", - деди Медведев.
“Собиқ Олий қўмондон сифатида мен ядровий уруш оқибатларини яхши тушунаман. Ҳамма биладики, НАТО мамлакатлари ядро қуроллари мамлакатимиз ҳудудидаги объектларни нишонга олган. Бизнинг ҳам жанговар каллакларимиз Европа ва АҚШдаги нишонларга қаратилган. Лекин бу ҳаёт. Шунинг учун ҳамиша бу ҳақда ўйлаб, масъулиятли сиёсат олиб бориш керак ", - деди Медведев.
Шу ўринда Медведев 1962 йилдаги содир бўлган Кариб инқирозини эслади. Ўшанда бу барчага "қайноқ каллаларга" - Америка Қўшма Штатлари, НАТО, Совет Иттифоқи, Варшава Шартномаси раҳбариятига даҳшатли таъсир кўрсатди" - дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
"Ўшанда ҳақиқатан ҳам совуқ уруш бўлган эди, бугун эса вазият, менинг фикримча, ўша пайтдагидан ҳам ёмонроқ, чунки ўша пайтда бизнинг рақибларимиз Совет Иттифоқидаги вазиятни бундай ғазаб билан исканжага олишга ҳаракат қилмаган", - деди Медведев.
Хусусан, Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосарининг тушунтиришича, саноат ва қишлоқ хўжалигига нисбатан ҳеч қандай санкциялар, хусусан, шахсий чеклаш чоралари қўлланилмаган.
"Брежнев, Подгорний ва Косигинга қарши санкция қўллаш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Улар, албатта, ҳозиргидек, бу бефойда эканини тушунишган, лекин кейин ҳеч бўлмаганда бундай қилмасликка ақллари етган.
Ҳозир эса - ҳамма ноқулай аҳволда. Лекин ҳар қандай нохуш оқибатларнинг, жумладан, айтайлик, Россия ва НАТО ўртасидаги можаро каби даҳшатли оқибатларнинг олдини олиш учун мулоқот қилиш керак, дея хулоса қилди собиқ президент.
Эслатб ўтамиз, Россия 24 февраль куни Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Россия ҳарбийлари кўмагида ДХР ва ЛХР гуруҳлари ҳужумни ривожлантирмоқда. Аммо Украинанинг босиб олиниши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Путин.
Ғарб давлатлари бунга жавобан Россияга қарши бир қатор янги санкциялар қўллашди ва Европада Россия энергия манбаларига қарамликни камайтириш зарурлиги ҳақидаги баёнотлар баландроқ янграй бошлади.