ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ўзини “яхшилик кучлари” сифатида кўрсатишга уринмоқда, бироқ Украинада ана шундай вазият содир бўлишида АҚШнинг еттита "гуноҳ"и бор, деб ёзади Хитойнинг Global Times газетаси.
Глобал тафовут кучайишида авалломбор Вашингтоннинг "совуқ уруш" даври менталитетига содиқлиги сабаб бўлган.
"СССР тарқалиб кетганидан сўнг НАТОнинг Шарққа томонга беш маротаба кенгайиши содир бўлди. Альянснинг ўз хавфсизлигига босқичма-босқич тажовуз қилаётганини кўриб, Россия ҳам бурчакка тиқилиб қолишдан қўрқмай қололмади. Россия ва Украина ўртасидаги можаро айнан шундан келиб чиққан".
Бу Совуқ уруш менталитети Европа қитъасида яна урушга олиб келганининг қайғули мисолидир, деб ёзади нашр.
Шунингдек, Оқ уйнинг ҳаракатлари бошқа геосиёсий ўйинчиларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда ва сайёрадаги тинчликка путур етказмоқда. Хусусан, АҚШ Европани ўзига “боғлаб олишга" интилиши - оқибатда ЕИга ва бошқа давлатларга зарар келтиради.
"АҚШ учун Украина ва Европа манфаатлари ҳеч нарсани англатмайди. Европа ва Россия ўртасидаги алоқалар узилиши керак. Шунда Европа ўзининг Америка иттифоқчисидан бошқа ҳеч кимга мурожаат қилмайди", - деб ёзади GT.
Мақолада таъкидланишича, Қўшма Штатлар Украинадаги вазият тўғрисида ахборот тарқатишда - манипуляция қилмоқда ва сохта маълумотларни тарқатмоқда.
Жаҳон иқтисодиёти учун қийин пайтларда доллар гегемонлигини сақлаб қолишга интилмоқда.
Собиқ Иттифоқ ҳудудида ҳарбий биологик лабораториялар яратиш билан шуғулланмоқда.
"АҚШ ўзини инсон ҳуқуқларининг "ҳимоячиси" сифатида кўрсатиш орқали ҳақиқатда дунёнинг кўплаб минтақаларида содир бўлаётган урушлар ва тартибсизликларда ўз ролини ўйнади. Афғонистон, Ироқ, Ливия ва Сурияда "универсал қадриятлар" чалкашлик ва қийинчиликларни келтириб чиқарди. <...>
АҚШ Украина инқирозида оловни ёқишдан тўхтамайди, улар инқироздан олдин украиналик ҳарбийларни ўқитган ва уларни қурол-аслаҳа билан таъминлаган.
Украинага тўғридан-тўғри қурол етказиб берган ва Россияга босим ўтказиш кампаниясини энг бошиданоқ бошқариб келган.
Нашр муаллифи, шунингдек, Вашингтон ҳарбий можаролардан диққатни ички муаммолардан чалғитиш учун фойдаланади, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни эрталаб Россия Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операцияни бошлади. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради. Россия ҳарбийлари кўмагида ДХР ва ЛХР қўшинлари Донецк ва Луганск вилоятларини Украина армияси ва миллатчи гуруҳларидан озод қилмоқда. Украинани босиб олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Россия президенти Владимир Путин.