Туркия телеканали: Босфор бўғози кемалар учун ёпилди - видео

Босфор бўғозида минага ўхшаш объект топилганидан кейин кемалар учун ёпилди деб хабар қилмоқда Туркия ОАВлари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Босфор бўғозда минага ўхшаш бегона жисм топилгани ҳақидаги хабардан сўнг бўғози навигация учун ёпиқ, деб хабар бермоқда ТРТ Haber елеканали.
“Босфор бўғози кейинги огоҳлантиришга қадар юк ташиш учун ёпиқ”, — дейилади телеканал хабарида.
Бироз олдин Босфор бўғозига кираверишда минага ўхшаш объект ҳаракати кузатилмоқда, деб хабар берган эди "Стар" газетаси. Кейинроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Босфор бўғозидаги ушбу объектни зарарсизлантириш чораларини эълон қилди.
Бир неча соат олдин ижтимоий тармоқларда қуйидаги видео тарқалган эди:
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги ва ФХХ Украина ҳарбийлари Россия махсус операцияси бошланганидан сўнг Одесса, Очаков, Черноморск ва Южний портларига яқинлашишда 420 га яқин дангизда сузиб юрувчи миналар ўрнатганини маълум қилган эди. Лекин бир неча кундан сўнг содир бўлган кучли тўфондан сўнг ушбу миналардан ўндан ортиғи тросдан узилиб денгизга чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантириш тарқатди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақида Қора денгизда ҳаракатланаётган барча кемаларни огоҳлантирган эди.
Открытие нового арт-объекта в Красноярске