Ўзбекистон биз учун энг истиқболли йўналишлардан бири – Бошқирдистон вазири

Бошқирдистон томони бир ҳафта ичида ўзаро ҳамкорликнинг йўл харитасини тузиб Ўзбекистон томонига тақдим этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Узбекистан – биз учун энг истиқболли йўналишлардан бири, деди Бошқирдистин бош вазири ўринбосари ва иқтисодий ривожланиш вазири Рустам Муратов, Sputnik мухбирига Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестфорум доирасида.
Муратов айтишига кўра, республика делегацияси аллақачон бир талай шартномалар имзолашга эришишган. Улар орасида қишлоқ хўжалиги, логистика, кимё саноати, инновацияларга доир келишувлар бор.
Вазир сўзларига кўра, бир ҳафта ичида Бошқирдистон томони ўзаро ҳамкорликнинг йўл харитасини тузиб Ўзбекистон томонига тақдим этади.
Ундан ташқари республика май ойида Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирган.
Ундан ташқари Бошқирдистон ҳукумати яқинда антикризис чораларининг биринчи пакетини ишлаб чиқади ва унда Ўзбекистонга алоҳида ўрин ажратилади. Республика, маҳсулот етказиб беришда ҳар қандай чекловлардан холи бўлиш мақсадида, ўз рефрижератор вагонлари паркини харид қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 24 март куни Халқаро Инвестицион форум бошланган эди. Унда иштирок этиш учун 49 мамлакатдан 1,5 мингдан ортиқ вакиллар келишган. Ўтагн вақт давомида форум доирасида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган 36та шартнома имзоланган.