ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ички ишлар ходимлари қон топшириш оммавий хайрия акциясида иштирок этмоқда олди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.
Ички ишлар тизими ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси эстафетасини қабул қилиб олди...
Акция по сдачи донорской крови в Узбекистане
© Минздрав
Кунда-кунора йўлларимизда турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлади. Уларда минглаб инсонлар оғир жароҳатлар олиб донорлик қонига эҳтиёж пайдо бўлади. Буни яхши англаган ИИВ ходимлари акцияда фаоллик билан иштирок этишмоқда, - дейилган хабарда.
Акция по сдачи донорской крови в Узбекистане
© Минздрав
Акция доирасида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали, вилоят қон хизмати маркази ва бошқа бир қатор муассасалар раҳбарлари ҳамда ходимлари қон топширди.
Шу куннинг ўзида яна 250 нафардан ортиқ тиббиёт ходими қон топшириш истагини билдириб, донор сифатидан рўйхатдан ўтди. Улардан қон олиш тадбирлари тегишли тартибда босқичма-босқич амалга оширилади.
Акция по сдачи донорской крови в Узбекистане
© Минздрав
Статистикана кўра, ўтган 2021 йилда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик натижасида юртимизда жами 10 мингдан зиёд автоҳалокат юз бериб, уларда 9 минг 230 нафар инсон турли даражада тан жароҳатларини олган.