ТОШКEНТ, 26 март – Sputnik. Бугун Донецк Халқ Республикасига Украина ҳарбийларининг жиноятларини ўз кўзлари билан кўриш ва ДХР раҳбари билан суҳбатлашиш учун 20та давлатдан 50ка яқин хорижий журналистлар гуруҳи етиб келди.
ДХР раҳбари Денис Пушилин журналистлар билан суҳбат қилди ва "Точка-У" ракетаси келиб тушган жойлар - Горловкадаги мактаб ва Донецк шаҳридаги Университетская кўчаси кўрсатди.
Горловка шаҳрида 25 февраль куни украиналик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши натижасида икки ўқитувчи ҳалок бўлган эди. Донецкда 20 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Горловка шаҳар маъмуриятининг таълим бўлими бошлиғи Мария Полубаннинг тушунтиришича, 8 йил давомида шаҳарда Украина томонидан террордан жабр кўрмаган бирорта мактаб қолмаган.
"Шаҳаримизда 50 та мактаб, 50 та мактабгача таълим муассасаси ва 9 та қўшимча таълим муассасаси мавжуд. 8 йил ичида бу муассасаларнинг ҳар бири Украина Қуролли Кучлари учун ўз изларини қолдирди", деди у журналистларга.
Пресс-тур доирасида ғарб журналистларига Украина ҳарбийлари томонидан жанглар ва тинч аҳоли пунктларини ўққа тутган жойлар кўрсатилади. Матбуот вакиллари орасида Франция, Германия, Исландия, Сербия, Черногория, Македония, Эрон, Туркия ва Чили журналистлари бор.