ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Аввало айтиш керакки, ахборот тарқатиш ҳуқуқи фуқароларга Конституция ва қонунлар билан берилган бўлиб, фақат қонун билан чекланиши мумкин. Қарор билан эмас, деб ёзган ўзининг телеграм каналида депутат Расул Кушербаев.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролар ўзлари истаган ахборотни олиши, тарқатиши кўрсатиб ўтилган. Бунда чекловлар фақат ахборот конституциявий тизимга қарши, шахсий ҳаётга доир ёки қонунларда белгиланган бошқа чекловга алоқадор ахборотларни тарқатиш чекланиши мумкин.
Шу сабабли уни Ҳукумат қарори билан чеклаб бўлмайди, деди Расул Кушербаев. Конституциявий ҳуқуқни чеклаш учун қонун қабул қилиниши керак.
"Ярани деб бутун аъзо кесиб ташланмайди ёҳуд ИИВнинг ЙПХ ходимларини тасвирга олишни чеклаш бўйича ташаббуси ҳақида" фикрларимизни билдирдик.
Бюджетдан ойлик олиб ишлётган ва фаолияти давлат ва ўзга сирлар билан боғлиқ бўлмаган бошқа соҳа вакилларини хизмат вақтида тасвирга олиб тарқатиш таъқиқланмаганидек ИИВ ходимларини тасвирга олишни ҳам таъқиқлаб бўлмайди. Шаън ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги эса бошқа масала, аралаштирманг.
Эслатиб ўтамиз, ИИВннинг ЙПХ ходимларини суратга олишни чеклашга доир янги қарор лойиҳаси муҳокамага киритилганидан буён жамоатчилик томонидан кўплаб фикрлар билдирилмоқда.