Туризм бу иш ўринлари дегани - эксперт

Экспертларнинг баҳолашича, туристик хизматлар учун тўғридан-тўғри сарфланган ҳар бир доллар турдош соҳаларда тахминан қўшимча уч долларни келтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро Инвестицион форум доирасида сайёҳлик секторига инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
— Туризм нафақат даромад келтиради, балки одамларни иш билан таъминлайди. Бу соҳага аёлларни жалб қилиш муҳим. Асосий мақсад – бюрократик чекловларни олиб ташлаш, деди Boeing минтақавий директори Марио Ебсим.
— Агар одамлар саёҳат қилмаса, меҳмонхоналар аҳмиятини, одамлар эса иш жойларини йўқотади. Шахсан мен Ўзбекистонда туризм трансформациясини кузатиб, барча ўзгаришларни ижобий баҳолайман. Бу ерда туризмнинг ривожланиши учун ҳамма нарса бор, шунинг учун 2022-2023 йилларда биз Бухорода меҳмонхона очишни режалаштирмоқдамиз, — айтиб ўтди "Hyatt" минтақавий вице-президенти Пунит Тандон.
— Валюта билан боғлиқ чекловлар олиб ташланганидан сўнг туризм динамик ривожланиш йўлига ўтди. Қўшнилар билан муносабатларнинг яхшиланиши – жуда катта ва фойдали иш. Бундан ташқари, сизда Ўзбекистонни бошқа мамлакатлар билан бирлаштирувчи кўплаб авиалиниялар бор ва бу инвесторларда қизиқиш уйғотади.
Маълумки, Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари ҳамда ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган тўртта шаҳар-музей бор. Булар республиканинг улкан сайёҳлик-рекреацион потенциалини ташкил қилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 90 мамлакат фуқаролари учун визасиз кириш тартиби ўрнатилган. 2014-2019 йилларда Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони 1,9 миллиондан 6,9 миллионга етган эди.