ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Шимолий Корея телевидениеси янги ракета синови акс этган видеолавҳани намойиш қилди.
Маълум бўлишига кўра, "Хвасон-17" оғир баллистик ракета синови муваффақиятли ўтказилган. Давлат раҳбари айтишига кўра, КХДР узоқ курашга тайёр бўлиши керак.
Шимолий Корея "АҚШ империализми билан узоқ давом этадиган қарама-қаршиликка" тайёрланмоқда ва АҚШнинг ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга тайёр бўлиши керак, деди Ким Чен Ин.
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, учирилган ракета АҚШнинг исталган нуқтасига етиб боришга қодир.
"Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, масофа жанговар каллакнинг оғирлигига қараб 15 минг км дан ортиқ бўлиши мумкин. Шундай қилиб, АҚШнинг бутун ҳудуди, жумладан, Шарқий қирғоқ ҳам радиусга тўғри келади", - деди япон вазири.
Эслатиб ўтамиз, КХДР 2005 йилда мамлакатда ядровий қурол яратилганини эълон қилди. Ушбу хабардан олдин бир неча бор мамлакат ҳудудида ядровий булутга ўхшаш бўлутлар пайдо бўлган эди. Ўтган йиллар давомида ракета синовлари ўтказиб келмоқда. Бу биринчи навбатда ҳудудга яқин бўлган Япония ва АҚШ ҳамда бошқа Ғарб мамлакатларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.