ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Халқаро Тошкент инвестиция форумида иштирок этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"Айни пайтда Россиянинг асосий вазифаларидан бири экспорт ва импортни қайта йўналтириш, янги этказиб берувчиларни излаш, янги логистика ва ишлаб чиқариш занжирларини қуришдир, деди Решетников.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия ташқи савдосида узоқ тарихга эга бўлган алоқалар, савдо ва сармоявий соҳалардаги чуқур интеграцияга эга бўлган Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади. У бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида 60 дан ортиқ йирик сармоявий лойиҳалар амалга оширилаётганини эслатди.
Бизнес қизиқиш билдиришда давом этмоқда ва у бу лойиҳаларнинг барчаси амалга оширилишига ишонтирди. Шунингдек, Россия корхоналари ва банклари технологияларни тақдим этадилар ва молиялаштирадилар.
Решетников ЕОИИ аъзолари Ўзбекистоннинг Иттифоқнинг қатор лойиҳаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
Улардан бири – темир йўл транспортида юк ташишни рақамлаштиришдир. Биз ҳамкасбларимиз (Сардор Умрзоқов билан) ҳамкорликда ишга туширган е-тижорат ва “Аэроэкспресс” лойиҳаси - кўплаб чекловларни олиб ташлаш имконини беради. Бу уч давлат - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия учун яхши йўлга қўйилган технологияга айланди.
Шунингдек, Решетников Россия, янги пайдо бўлган муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистоннинг масъулиятли ҳамкор бўлиб қолишда давом этмоқда.
Вазир айтишига кўра, Россия санкциялар босимига - очиқлик, бизнес билан ишлашда мослашувчанлик ва халқаро мажбуриятларни бажаришда масъулият билан жавоб беради.
Шу билан бирга, Решетниковнинг фикрича, ушбу чекловлар Россия ва унинг асосий ҳамкорлари, жумладан, Марказий Осиё учун ҳам янги имкониятлар яратади.
Маълумот учун, Биринчи Тошкент Халқаро инвестиция форуми 24 март куни бошланди. Унда 49 мамлакатдан 1,5 мингга яқин вакиллар иштирок этмоқда. Форум 3 кун давом этади. Бугунги кунга қадар форум доирасида умумий қиймати 2,5 миллиард долларга яқин 36та ҳужжат имзоланган.